2021-2022 ўқув йили қишки таътил даврида 6 январь куни Тошкент давлат стоматология институти кафедраларининг профессор-ўқитувчилари учун “Кредит модуль тизими асослари ва ўқув жараёнини ташкил этиш” мавзусида ўқув семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренингни институт ректори т.ф.д. Н.Қ.Хайдаров, проректори т.ф.д. С.Р.Баймаковлар очиб беришди. Улар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли ҳамда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйча Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида республика ОТМларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш ҳақида гапириб ўтишди.

Семинар-тренингни А.М.Гадаев “Кредит-модуль тизими асослари ва ўқув жараёнини ташкил этиш” мавзусидаги маърузаси билан давом эттирди. Семинар-тренингдан сўнг ҳар бир кафедралар ўзаро давра суҳбатлари олиб бордилар. Жумладан, тиббий биологик ва фундаментал фанлар кафедралари профессор-ўқитувчилари давра суҳбатида ўқув бўлими бошлиғи Г.Е.Тастанова “Кредит-модуль тизими: келиб чиқиши, моҳияти ва халқаро тажриба” ва ахборот технологиялари фани катта ўқитувчиси Л.А.Фазилова “ОТМнинг фаолиятини юритишда регистратор офиси ва таълим платформаларининг аҳамияти. Электрон  дарс  жадвали ва талабаларнинг мустақил таълимини самарали ташкиллаштириш” мавзулари бўйича маърузаларини тақдим этдилар.

Рубрики: Новости

0 комментариев

Добавить комментарий

Заполнитель аватара

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *