Ҳар йили Республикамизнинг барча ҳудудларида «Тиббиёт ходимлари куни» нишонланади. Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ноябр ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни” касб байрами сифатида нишонланиб келинади. Бу йилги байрам 12 ноябрь кунига мос келмоқда. Тиббиёт ходимларининг бу йилги касб байрамини нишонлаш Тошкент давлат стоматология институтининг «Биофизика ва тиббиётда ахборот технологиялари» кафедраси ходимларининг эътиборидан четда қолмади. Бўлажак шифокор-талабаларни ўз касбига меҳр қўйиши ва касбини севишига ундаш мақсадида кафедра ходимлари томонидан байрамга атаб қисқа метражли табрик-видеороликлар танловини ўтказиш режалаштирилди. Конкурсга институтнинг барча 1-курс талабалари қатнашишлари мумкин.
Танлов шартлари:
1. Иштирокчи албатта тиббиёт олий таълим муассасаси 1-курс талабаси бўлиши керак!
2. Табрик видеоролиги 1-2 дақиқалик қисқа метражли ролик (ёки интервью)  кўринишида бўлиши керак.
3. Видеоролик қахрамонлари ТДСИ  ва бошқа тиббий муассасаси ходимлари бўлиши мумкин.

Бу танловда иштирок этиш истагини билдирган барча 1-курс талабаларни рўйхатдан ўтишларини сўраймиз, рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги расмни босинг: 

Рубрики: Новости

0 комментариев

Добавить комментарий

Заполнитель аватара

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *