14 январь байрами

14 январь куни Тошкент давлат стоматология институти «Тиббий педагогика, даволаш иши ва халқ табобати» факультети 102-гуруҳининг навбатдаги мураббийлик соати байрам муносабати билан давра суҳбати тарзида бўлиб ўтди. Унда гуруҳ қизлари мураббий-устози билан биргаликда ўғил бола курсдошларини табриклаб, уларга совғалар улашдилар. Байрамга атаб ташкиллаштирилган мураббийлик соати зўр кўтаринки руҳда ўтказилди.

Давлат илмий-тиббиёт кутубхонасига ташриф

2020 йил 18 декабрь куни тиббий педагогика, даволаш иши ва халқ табобати факултетининг 102-курс талабалари гуруҳ куратори раҳбарлигида Давлат илмий-тиббиёт кутубхонасига ташриф буюришди. Тибиёт кутубхонаси 1935 йилда ташкил топган бўлиб, тиббиёт сохасига тегишли бўлган жуда кўп адабиётлар билан таъминланган. Шу кунларда кутубхона фондида 1 млн.га яқин китоб, автореферат, кандидатлик ва Читать дальше…

102-курс талабаларининг Соғлиқни сақлаш музейига ташрифи

9 декабрь куни тиббий педагогика, даволаш иши ва халқ табобати факултетининг 102-курс талабалари гуруҳ куратори раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш музейига ташриф буюришди. Ушбу музей 1973 йилда ташкил этилганган бўлиб, асосий залларнинг экспозициялари гигиена ва тиббиёт тарихига бағишланган. Музейнинг алоҳида заллари юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга бағишланган бўлиб, унда музейнинг энг қизиқарли Читать дальше…

«ХХI аср Буюк Ипак йўли тиббиёти: замонавий ривожланиш вектори» Халқаро онлайн-олимпиадасининг ташкилотчиларини тақдирлаш

2020 йил 9 декабрь куни Тошкент давлат стоматология институти ректори Н.Қ.Хайдаров томонидан Халқаро онлайн олимпиада ташкилотчилари тақдирландилар. Н.Қ.Хайдаров онлайн олимпиаданинг барча ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди ҳамда уларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тиббий педагогика, даволаш иши ва халқ табобати факультети ғолиблари

ТДСИ рахбарияти ташаббуси билан Ўзбекистондаги Биринчи маротаба «ХХI аср Буюк Ипак йўли тиббиёти: замонавий ривожланиш вектори» Халқаро онлайн-олимпиадаси бўлиб ўтди. 27 ноябрь куни эса онлайн-олимпиада ғолиблари тақдирландилар. Бунда Тиббий педагогика, даволаш иши ва халқ табобати факультети 2-курс талабалари ҳам фаол қатнашиб, фахрли совринли ўринларга бўлдилар. Олимпиада дастурига тўртта йўналиш бўйича Читать дальше…

ТДСИда «ХХI аср Буюк Ипак йўли тиббиёти: замонавий ривожланиш вектори» Халқаро онлайн-олимпиадаси

2020 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистондаги Биринчи маротаба «ХХI аср Буюк Ипак йўли тиббиёти: замонавий ривожланиш вектори» Халқаро онлайн-олимпиадаси бўлиб ўтди. Олимпиаданинг 20 та йўналишида 300 га яқин талабалар қатнашди, бунда уларнинг билимлари халқаро ҳакамлар ҳайъатининг 100 дан ортиқ аъзолари томонидан адолатли баҳоланди. Олимпиадада 11 та мамлакатнинг 25 та университетидан Читать дальше…

«Шифо» ТДСИ талабалар театр студияси театр фестивалининг минтақавий босқичидаги иштироки

13 ноябрь куни маданият институтида 4 та ОТМнинг «Талабалар театр студияси» қатнашчилари театр фестивалининг минтақавий босқичида иштирок этишди. Булар Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Тошкент давлат Педагогика университети ва Тошкент давлат стоматология институтлари. Бу кўрик-танловда ТДСИнинг «Шифо» талабалар театр студияси «Машраб қиссаси» номли саҳна кўриниши билан иштирок этиб, Читать дальше…

Йилнинг энг фаол талабаси

7 ноябрь куни Тошкент давлат стоматология институтида “Йил талабаси – 2020” Республика танловининг институт босқичи ғолиблари тақдирланди.  Ғолибликни қўлга киритган ТДСИнинг энг фаол талабаларига дипломлар берилди. Дипломлар «Йилнинг энг фаол ташаббускор – тарғиботчи талабаси», «Йилнинг энг фаол иҳтирочи – инноватор талабаси», «Йилнинг энг фаол блогер талабаси», «Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича Читать дальше…

Гурух мураббийлари билан онлайн давра сухбати

7 ноябрь куни ТДСИнинг тиббий педагогика, даволаш ва халқ табобати факультети 1-курс гурух мураббийларининг “Гурух мураббийларининг касбий ва ташкилотчи сифатидаги маҳоратлари» мавзусида ZOOM платформасида давра суҳбати ташкил қилинди.        

“Тиббий педагогика, даволаш ва халқ табобати” факультетининг навбатдаги факультет Кенгаши

5 ноябрь куни Тошкент давлат стоматология институтида карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилган ҳолда “Тиббий педагогика, даволаш ва халқ табобати” факультетининг навбатдаги факультет Кенгаши бўлиб ўтди. Пандемия муносабати билан Кенгаш Zoom платформасида ташкиллаштирилди.