Институт биофизика ва тиббиётда ахборот технологиялари кафедраси томонидан 2021-2022 ўқув йили қишки таътил вақтида иқтидорли талабалар учун онлайн фан олимпиадаларини ташкил этиш ва ўтказиш, унинг Низомини ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. 21-22 январь кунлари  “Биофизика” ва “Тиббиётда ахборот технологиялари” фанидан институтда онлайн фан олимпиадаси ўтказилди. Онлайн олимпиаданинг Низоми ишлаб чиқилиб, кафедра ходимлари томонидан талабалар ўртасида ташвиқот ишлари олиб борилди. Олимпиада икки турда ўтказилади: 1-тур – тест синови (50 та тест), 2-тур – амалий кўникмалар – фан бўйича танланган вазиятли масалани онлайн кўринишда ечиш. Олимпиада икки: рус ва ўзбек тилида таҳсил олувчи талабалар ўртасида ўтказилди, қатнашувчиларни рўйхатдан олиш  http://informat.uz  сайти орқали амалга оширилди, иштирок этиш ихтиёрини билдирган барча ОТМ талабалари сайтда рўйхатдан ўтишди. Онлайн олимпиада Низомига мувофиқ иккинчи турга ўтган ва совриндор ўринни эгаллаган ТДСИнинг 1-курс талабалари бевосита иштирок этган фанидан ўтказиладиган якуний назорат (ЯН) турида автоматик равишда максимал балл қўйилиши таклиф қилинди.

Олимпиада натижалари қуйидагилардан иборат бўлди:

Жами 117 та талаба рўйхатдан ўтди, 53 таси тест топшириб, 9 нафари 2-босқичга ўтди. Улардан 6 таси ғолибликни қўлга киритди:

  • 1-ўрин: (1 нафар) Эргашев Зуфаржон Уткирович, ТТА даволаш факультети, 2-курс.
  • 2-ўрин: (2 нафар) Муродов Комилжон Илхом ўғли, ТДСИ стоматология факультети, 1-курс.
  • Яхшибоева Дилбар Эркинбой қизи, ТТА тиббий биология факультети, 1-курс.
  • 3-ўрин: (3 нафар) Кац Леонид Кириллович, И.П.Павлов номли 1-Санкт Петербург давлат тиббиёт университети даволаш факультети, 1-курс.
  • Атамуродова Мухлиса, ТТА даволаш иши факультети, 2-курс.
  • Абатова Наргиза, ТТА атроф муҳит гигиенаси факултети, магистратура 1-курс.

Дипломларни юклаб олиш учун қуйидаги ёзувга босинг: «ҒОЛИБЛАРНИНГ ДИПЛОМЛАРИ»

 

 

Рубрики: Новости

0 комментариев

Добавить комментарий

Заполнитель аватара

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *