14 февраль куни Захириддин Мухаммад Бобурнинг таваллуд топган куни муносабати билан ТДСИ тиббий педагогика, даволаш ва халқ табобати факультети талабалари гуруҳ мураббийси раҳбарлигида Адабиёт музейига ташриф буюрдилар. Талабалар музейда Бобур ҳақида кўпгина қизиқарли маълумотларни билиб олдилар. Бобур улуғ ўзбек шоири, мутафаккири, тарихчи ва давлат арбоби, марказлашган давлат ва бобурийлар салтанати асосчисидир. У Андижон шаҳрида (1483-йил 14-феврал) туғилган. Амир Темурнинг бешинчи авлоди, Фарғона хукмдори Умаршайхнинг фарзандидир. Бобур 12 ёшида (1494) тахтга чиқди. 1503-1504 йилларда Афғонистонни эгаллади. 1519-1525 йилларда Хиндистонга 5 марта юриш қилди ва ҳ.к. Талабалар шу ва шунга ўхшаш қизиқарли маълумотларга эга бўлиб қайтишди.

      

Рубрики: Новости

0 комментариев

Добавить комментарий

Заполнитель аватара

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *