2020-2021 ўқув йили бошидан режа асосида  ахборот ва маънавият соатлари мураббийлик бўлими режаси асосида белгиланган мавзуларда маънавият соатлари ўтказилди. Кафедранинг ҳар бир ходими ўз гурухи билан ўзининг белгиланган кунларида дарсдан кейин ахборот соатларини мунтазам равишда ўтказиб боришди.  Шу билан бир қаторда мураббийлар томонидан мураббийлик гурухларида ойда бир маротаба  маънавият кунлари ўтказилиб турилди. Маънавият соатларида дунё хабарлари, давлатимиздаги рўй бераётган  ўзгаришлар муҳокама қилиниши билан бирга ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, глобаллашув даврининг долзарб масалалари, Президентнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномаси ўрганилди ва муҳокама этилди.

9 сентябрь куни кафедра ходимлари тиббий педагогика, даволаш иши ва халқ табобати факультети талабалари билан бирганликда ZOOM платформаси орқали “Мушоира кечаси”ни ташкил этишди. Кечада кафедра педагог-ўқитувчилари ва факультет талабалари шеърлар ёд олишди ва бахру-байт ўтказишди.

Рубрики: Новости

0 комментариев

Добавить комментарий

Заполнитель аватара

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *