12 январь куни Тошкент давлат стоматология институти Тиббий педагогика, даволаш иши ва халқ табобати факультетининг навбатдаги Кенгаши бўлиб ўтди. Кенгашни факультет декани Э.А.Ризаев очиб берди ва факультет ҳодимларини кун тартиби билан таништириб чиқди. Кенгашда факультетда илмий, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ҳолати, муаммо ва таклифлар ҳақида Д.М.Юнусова маъруза билан қатнашди. Сўнгра талаба ёшлар билан ишлаш жараёнидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида факультет тютори Д.Т.Байкабилова, факультетнинг Hemis платформаси ҳолати бўйича маърузачи К.Б.Кушбаков ҳамда ўқув-услубий анжуманга тайёргарлик ҳолати юзасидан Ш.Х.Абдуганиевалар ахборот беришди.
Кенгашда кафедра ўқув ишларига ва фанларга масъул шахслар ҳамда барча педагог ходимлар фаол қатнашдилар. Мажлис якунида қатнашувчилар ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиб, ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.


0 комментариев