1 март баҳорнинг илк кунида истеъдодли шоирамиз Зулфия Исроилованинг таваллуд топган кунидир. Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова 1915 йил 1 март куни Тошкентда туғилган. Жуда сермазмун ҳаёти даврида ўзбек адабиёти хазинасига кўп хисса қўшган атоқли шоира 81 ёшида, 1996 йилнинг 1 августида вафот этган. Шоира хотирасини ёд олиш мақсадида Тошкент давлат стоматология институти «Биофизика ва тиббиётда ахборот технологиялари» кафедраси профессор-ўқитувчилари «Тиббий педагогика, даволаш иши ва халқ табобати» факультети 1-курс талабалари билан биргаликда тадбир ташкил қилишди. Тадбирда талабалар қаторида ўқитувчилар ҳам шоиранинг шеърларидан ёд олдилар.


0 комментариев