21 январда Тошкент давлат стоматология институти «Биофизика ва тиббиётда ахборот технологиялари» кафедраси педагог ходимлари Президентимизнинг 5 та мухим ташаббусининг 3-ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида стоматология Академик лицейига ташриф буюриб, ўқувчи-ёшлар ўртасида компьютер саводхонлигини кучайтиришга қаратилган тақдимотларни намойиш этдилар. Лицей ўқувчиларига мобил алоқа воситаларидан кириб келаётган ахборотларнинг ҳолати, ахборот хавфсизлиги ҳамда антивирус дастурлари ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, учрашувда ёшлар орасида оммалашиб бораётган «Тик-ток» иловалари, инстаграм ҳамда телеграмдан келаётган фейк ҳабарлар ҳақида тушунчалар берилди, суҳбат якунида ўқувчиларнинг саволларига жавоблар берилди. Учрашувда ҳозирги кундаги долзарб муаммо бўлаётган интернет оқимларининг салбий ва ижобий тарафлари кенг очиб берилди.

Рубрики: Новости

0 комментариев

Добавить комментарий

Заполнитель аватара

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *