2020 йил 18 декабрь куни тиббий педагогика, даволаш иши ва халқ табобати факултетининг 102-курс талабалари гуруҳ куратори раҳбарлигида Давлат илмий-тиббиёт кутубхонасига ташриф буюришди. Тибиёт кутубхонаси 1935 йилда ташкил топган бўлиб, тиббиёт сохасига тегишли бўлган жуда кўп адабиётлар билан таъминланган. Шу кунларда кутубхона фондида 1 млн.га яқин китоб, автореферат, кандидатлик ва докторлик диссертациялари ва шунга ўхшаш кўп маълумотлар мавжуд. Китоблар орасида Авиценнанинг араб тилидаги «Тиббиёт канони», Гиппократ асарлари, XVII-XIX аср нашрлари каби ноёб нашрлар мавжуд. Тиббиёт фани ва соғлиқни сақлаш асосчиларининг асарлари ҳамда Ўзбекистоннинг таниқли тиббиёт олимларининг ишлари фойдаланиш учун кенг намойиш этилган.

0 комментариев