9 декабрь куни тиббий педагогика, даволаш иши ва халқ табобати факултетининг 102-курс талабалари гуруҳ куратори раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш музейига ташриф буюришди.
Ушбу музей 1973 йилда ташкил этилганган бўлиб, асосий залларнинг экспозициялари гигиена ва тиббиёт тарихига бағишланган.
Музейнинг алоҳида заллари юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга бағишланган бўлиб, унда музейнинг энг қизиқарли экспонатларидан бири шиша одам — Дрездендан келган одамнинг анатомик тузилиш манекени эди. МДҲ ҳудудида уларнинг бештаси бор. Моделда ички органларнинг ёритилишини натижасида улар ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Талабалар зўр қизиқиш билан экспонатларни томоша қилишди.

0 комментариев