23 октябрь Тошкент давлат стоматология институти Биофизика ва ахборотда ахборот технологиялари кафедраси профессор ўқитувчилари ташаббуси билан  Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ҳамкорлигида жорий йилнинг 23 октябрь куни  “Масофавий таълим: Кинетика, Динамика, Потенциал” мавзусида онлайн-конференция ўтказилди. Онлайн конференция давомида иштирокчилар томонидан «Масофавий таълим: ижобий ва салбий томонлари», «Тиббий информатика, тиббий биофизика ва информатикани масофадан ўқитиш хусусиятлари», «Кундузги бўлим талабалари учун масофадан ўқитиш», «Олий таълим тизимини модернизация қилишнинг инновацион воситаси сифатида киришнинг очиқ онлайн курслари» ва «Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртларида математика фанини масофадан ўқитиш муаммолари» мавзуларида маърузалар тингланди ҳамда иштирокчилар томонидан келгусида ҳам шу йўналишдаги тадбирларни тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.

 

Рубрики: Новости

0 комментариев

Добавить комментарий

Заполнитель аватара

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *