22 октябрь куни Коронавирус пандемияси барча соҳалар сингари таълим тизимига ҳам ўз таъсирини ўтказди: боғча, мактаб ва олий таълим муассасалари оммавий равишда ёпилди. UNESCO маълумотига кўра, сентябр ойида дунё бўйича 1,7 миллиард ўқувчи дарслар тўхтатилгани сабаб оффлайн ўқишдан маҳрум бўлди. Юздан ортиқ мамлакатда университетларнинг ёпилиши дунё талабаларининг 90 фоизини уйда онлайн ўқишга мажбур қилди. Маълумотларга кўра, пандемия сабаб таълим муассасаларини ёпган мамлакатларнинг 60 фоизигина тўлиқ рақамли таълимга ўтган. Баъзи халқаро экспертлар онлайн таълимга тўлиқ ўтиб бўлмаслиги, бу жараёнга ҳозирги муаммоли вазиятдан чиқиш йўли сифатида қараш лозимлигини, акс ҳолда таълим сифати тушиб кетишини таъкидласа, баъзилар замонавий таълим учун янги давр бошланганини эътироф этмоқда. Айрим давлатларнинг зиёлилари эса масофавий таълимнинг қамраб олинишида таъминот масаласини илгари сурмоқда. Кўпгина олий таълим муассасаларида MOODLE масофавий таълим платформаси ҳамда ZOOM масофавий онлайн-конференция ўтказиш ишга туширилди. Жумладан ТДСИнинг 1-курс талабаларига ZOOM платформасида «Тиббиётда ишчи ўринларни автоматлаштиришда ва тиббий масалаларни ечишда ахборот технологиялари. Ахборот коммуникацион технолигиялари (АКТ) ҳақида тушунча» мавзусида онлайн-маъруза бўлиб ўтди. Маъруза 1-курс талабаларида фанга нисбатан яхши қизиқиш уйғотди, маъруза якунида савол-жавоб қилинди.


0 комментариев